Yangiliklar
#Диққат_лойиҳа
10-yanvar 2025-yil
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”га мўлжалланган Давлат дастурининг асосий янгиликлари:
Лойиҳа Жаҳон банкининг умумэътироф этилган қуйидаги тавсиялари асосида тизимлаштирилди:
1. маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш;
2. аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш;
3. ресурсларни тежаш ва экологик барқарорликни таъминлаш;
4.ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш;
5.“яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий қилиш, иқтисодиётни декарбонизация қилиш.
Қуйидагилар:
лойиҳада акс эттирилган асосий вазифа ва чораларда йил номидан келиб чиқиб атроф-муҳитни муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилмоқда;
вазирлик ва идораларнинг экология соҳасидаги биринчи навбатдаги вазифалари алоҳида иловада белгиланмоқда (лойиҳанинг 16-иловаси);
экология бўйича халқаро шартнома ва ташкилотлар кесимида чора-тадбирлар алоҳида иловада назарда тутилмоқда (лойиҳанинг 17-иловаси);
“Яшил туризм” дастури тасдиқланмоқда (лойиҳанинг 18-иловаси);
Дастур ижросини сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ҳар бир банди бўйича чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар ва уларга масъул ижрочилар белгиланмоқда (амалда йил якуни бўйича); ислоҳотлар самарадорлигини баҳолашнинг мутлақо янги тартиби киритилиб, электрон портал орқали ҳар бир ислоҳотни аҳоли ҳаётида сезилганлиги бўйича муносабат билдириш имконияти яратилмоқда (яшил (аъло), сариқ (қониқарли) ва қизил (қониқарсиз) (мазкур масалалар Ҳукумат йиғилишларида доимий муҳокама қилиб борилади).
Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг:
https://www.uzbekistan2030.uz/uzc/muhokama
https://regulation.adliya.uz/project/4427/7289
Каналга уланиш: https://t.me/huquqiyaxborot