Sayt test rejimida ishlamoqda

Yangiliklar

.

Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

25-oktabr 2023-yil
image

Кун тартибидаги масала юзасидан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Долимов сўз олиб, масала юзасидан маълумот беришни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Одилхўжаевага берди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли Қарори ва ушбу қарорга илова шаклида киритилган  “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб – ахлоқининг намунавий қоидалари” ҳамда 2-иловага киритилган “Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом” ҳақида гапириб ўтиб, ушбу Одоб-ахлоқ қоидаларида барча бўлинма ходимлари учун белгиланган талаблар нималардан иборат эканлигини таъкидлади.

 

“Давлат фуқаролик хизматчилари Одоб – ахлоқининг намунавий қоидалари”га кўра давлат хизматчиларига фаолияти давомида бир неча талабларга риоя қилиши лозилиги айтиб ўтилди. Жумладан:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши;

мамлакат шахсини эъзозлаш, давлат сиёсатига содиқ бўлиш;

ташқи сиёсат соҳасида давлат манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш;

ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол ва юксак профессионал даражада бажариш, расмиятчилик, сохтакорлик ва суиистеъмолчиликка йул қуймаслик;

хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун зарур булган билим ва кўникмаларни доимий асосда ошириш;

юқори давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ҳамда берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга бирор- бир шахс, гуруҳ ёки идоралар манфаати нуқтаи назаридан ёндашмаслик ҳамда уларнинг манфаатлари ифода этилишига йул қуймаслик;

ҳар қандай қонунбузилишига, айниқса, коррупция ҳолатларига қарши муросасизлик билан курашиш;

хизмат сафарлари, назорат тадбирлари давомида меҳнат фаолияти билан боғлиқ булган ҳар қандай турдаги сарф-харажатларни бошқа шахслар ҳисобидан амалга оширмаслик;

давлат хизматчилари ёки бошқа шахслар томонидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этишга ундовчи мурожаатлар ҳақида, шунингдек, ҳамкасблари томонидан содир этилган ёки тайёргарлик курилаётган қонунбузилишлар ҳақида ўзининг раҳбарига зудлик билан маълум қилиш;

чет эл фуқаролари билан алоҳида белгиланган тартибга зид равишда бевосита ёки бошқа шахслар орқали мулоқотга киришмаслик;

ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар ва бошқа шахсларни камситмаслик, уларнинг таъсиридан сақланиш, фуқаролар ҳуқулари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш;

давлат сири, қонун билан қўриқланадиган ва хизматга оид бошқа маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таҳминлаш юзасидан барча чораларни кўриш, улардан қонунга зид равишда фойдаланмаслик;

ахборотларни тарқатиш қоидаларига риоя қилиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг белгиланган тартибига амал қилиш;

бириктирилган хизмат компьютери ҳамда электрон ташувчиларидаги хизматга оид маълумотларнинг хавфсиз сақланишини таъминлаш ва уларни бошқа шахсларга тарқатилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда амалга оширилаётган ислохотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин булган материалларни жойлаштирмаслик;

фуқаролар ва ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи маълумотлар, туҳмат, иғво ва уйдирмаларни тарқатмаслик;

меҳнат ва ижро интизоми, ички тартиб қоидаларига, шунингдек, телефонда сўзлашиш ва кийиниш маданиятига қатъий риоя этиш тўғрисида айтиб ўтилди.

Йиғилиш давомида иштирокчиларга хизматдан ташқари Одоб-ахлоқ қоидалари, хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид Одоб-ахлоқ қоидалари, Давлат хизматчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Юқоридагиларни эшитиб ва муҳокама қилиб, йиғилишда қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

1. Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Одилхўжаеванинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли Қарори ва ушбу қарорга илова шаклида киритилган  “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб – ахлоқининг намунавий қоидалари” ҳамда 2-иловага киритилган “Одоб –ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом” ҳақида маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Барча туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларига “Давлат фуқаролик хизматчилари Одоб – ахлоқининг намунавий қоидалари”ни етказиш ва қоидаларга тўлиқ амал қилинишини таъминлашига бўлим мудирлари масъул этиб белгилансин.

3. Вилоят миқёсидаги мактаб ва мактабгача муассаса раҳбарлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли Қарори ва ушбу қарорга илова шаклида киритилган  “Давлат фуқаролик хизматчилари Одоб – ахлоқининг намунавий қоидалари”ни ишлаб чиқиш ўқув- семинар шаклида ташкил этилсин.

5. Ушбу қарор ижроси назорати бошқарма бошлиғи ўринбосари М. Одилхўжаевага юклатилди.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb