Sayt test rejimida ishlamoqda

Yangiliklar

.

Янги ўқув йили бошланди.

4-sentabr 2023-yil
image

Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларида ҳам янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди.  Айниқса, мактабга илк қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларининг қувончи чексиз.

Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари Бахрамжон Юлдашев Фарғона шаҳридаги 41-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят прокурорининг ўринбосари ўқувчиларни янги ўқув йили бошланганлиги билан табриклаб, уларни баркамол авлод бўлиб вояга етишлари, маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом бўлишлари, олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини қайд этиб ўтди.

Тадбирда илм даргоҳига илк қадам қўйган ўғил-қизларга Президент совғалари топширилди.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb