Yangiliklar

.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

1-iyun 2026-yil
image

Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилоятида юз берган ҳодиса” мазмунидаги видеолавҳа тарқатилмоқда.
Мазкур видеода жамоат ҳожатхонасига икки нафар ёшнинг кетма-кет кириб кетгани ҳамда тахминан ярим соатдан сўнг чиқиб кетгани акс этган бўлиб, кузатув камераси тасвирларини муҳокама қилаётган айрим шахслар томонидан ушбу фуқаролар вояга етмаганлар экани ва улар ўртасида ишқий муносабатлар мавжудлиги ҳақида асоссиз даъволар илгари сурилган.
Ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар томонидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш натижасида видеода акс этган шахсларнинг ҳар иккиси ҳам вояга етган фуқаролар экани, шунингдек, йигит мактаб битирувчиси эмаслиги,  умумий ўрта таълим муассасасини тамомлагани аниқланди.
Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан текширилмаган, ҳақиқатга мос келмайдиган ҳамда фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.
Еслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ёлғон, асоссиз ёки текширилмаган ахборотларни оммавий тарзда тарқатиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb