Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
29 май 2026 йил
Ижтимоий тармоқларда Риштон туманидаги 15- ва 30-давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти юзасидан билдирилган мурожаат Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича амалдаги тартиб асосида хизмат ўрганиши олиб борилмоқда.
Ўрганиш жараёнида мурожаатда келтирилган барча ҳолатлар атрофлича таҳлил қилиниб, уларга ҳуқуқий баҳо берилади.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади.
Ўрганиш ишлари якунлангач, унинг натижалари ва қабул қилинган қарорлар ҳақида жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.