Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
24 июнь 2026 йил
Ижтимоий тармоқларда "Қўқон мактабларидаги шошилинч ишдан бўшатишлар ва тайинловлар суриштируви" сарлавҳаси остида тарқатилган хабар юзасидан ҳолат белгиланган тартибда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида тегишли ҳужжатлар қайта кўриб чиқилди ҳамда мутахассисларнинг хулосалари олинди.
Аниқланишича, хабарда келтирилган директорларни лавозимдан озод этиш ва тайинлаш билан боғлиқ жараёнлар амалдаги меҳнат қонунчилиги ҳамда белгиланган тартиб асосида амалга оширилган.
Мазкур жараёнларда амалдаги ме'ёрий ҳужжатлар талаблари бузилмаган.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.