Янгиликлар
ДАНҒАРА ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎРГАНИЛТМОҚДА
24 июнь 2026 йил
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов Данғара туманидаги бир қатор таълим муассасаларида ўрганишлар олиб борди.
Ўрганишлар давомида тумандаги 17-сон умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Мазкур таълим муассасасини таъмирлаш учун Инвестиция дастури доирасида давлат бюджетидан 5,7 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, ишларни жорий йилнинг 15-августига қадар якунлаш режалаштирилган.
Шунингдек, 56- ва 41-сон давлат мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишилди. Бошқарма бошлиғи масъуллар билан суҳбатлашиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли ҳамда белгиланган муддатларда якунлаш муҳимлигини таъкидлади.
Ташриф давомида 17- ва 12-сон мактабларда ўқувчилар учун яратилган шароитлар, ёзги таътил даврида уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, тўгараклар фаолияти ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди. 12-сон мактабда ташкил этилган ёзги соғломлаштириш тадбирлари ҳам кўздан кечирилди.
Шерзод Долимов ўрганишлар жараёнида тумандаги 17-, 34- ва 8-сон давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, таълим-тарбия жараёнлари сифати, соғлом ва хавфсиз овқатлантириш тизими, харид қилинаётган маҳсулотлар сифати ҳамда болалар қамрови масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати