Янгиликлар
"Тоза қўл – соғлом ҳаёт" мавзусида очиқ машғулот
6 июль 2026 йил
Қувасой шаҳар 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида катта ва тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари иштирокида "Тоза қўл – соғлом ҳаёт" мавзусида очиқ машғулот ўтказилди.
Машғулот давомида болалар шахсий гигийена қоидалари, қўлларни тўғри ювиш тартиби ҳамда тозаликнинг саломатликдаги аҳамияти ҳақида билимларини бойитиб, амалий машғулотлар ва дидактик ўйинлар орқали олган билимларини мустаҳкамладилар.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.