Янгиликлар

.

Ёзёвонда семинар ташкил этилди

6 июль 2026 йил
image

Ёзёвон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари кутубхоначилари учун вилоят Болалар кутубхонаси раҳбари ва мутахассислари иштирокида махсус семинар ташкил этилди.

Семинар ўзаро мулоқот руҳида ўтиб, унда ўқувчи-ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш, уларда китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда мактаб кутубхоналари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб фикр ва таклифлар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар ва ҳамкорлик режалари белгилаб олинди.

 Китоб – маърифат ва тараққиёт сари етакловчи энг ишончли йўлдир.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb