Янгиликлар

.

Янги ўқув йилига тайёргарлик

3 июль 2026 йил
image

Фурқат туманидаги 32-сонли умумтаълим мактабида 2026–2027-ўқув йилига тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда.

Ўқув хоналари тартибга келтирилиб, мактаб ҳудуди ободонлаштирилмоқда ҳамда муҳандислик-коммуникация тизимлари янги мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда.

Янги ўқув йилида ўқувчилар замонавий, шинам ва янада қулай муҳитдаги мактабда қарши олинади.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
Ахборот хизмати.

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb