Янгиликлар

.

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабга кириш имтиҳонларига старт берилди

3 июль 2026 йил
image

Бугун республикамиз бўйлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳамда унинг ҳудудлардаги филиалларига 2026–2027-ўқув йили учун 7-, 8-, 9- ва 10-синфларга кириш имтиҳонлари бошланди.

Фарғона вилоятида мазкур таълим муассасасида таҳсил олиш истагини билдирган 3 712 нафар талабгор ҳужжат топширган.

Имтиҳонлар белгиланган тартиб асосида, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилинган ҳолда ташкил этилмоқда.

Синов жараёнларида абитурийентлар учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Имтиҳон ўтказилаётган ҳудудларда тиббий хизмат, хавфсизлик, тартибни сақлаш ҳамда ота-оналар учун кутиш жойлари ташкил этилган.

Масъуллар томонидан имтиҳонларнинг адолатли ва холис ўтишини таъминлаш, барча иштирокчилар учун тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб табиий фанлар йўналишида иқтидорли ўқувчиларни саралаш ва уларнинг салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган нуфузли таълим масканларидан бири ҳисобланади.

Барча талабгорларга кириш имтиҳонларида омад ва муваффақият тилаймиз.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
Ахборот хизмати.

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb