Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2 июль 2026 йил
Ижтимоий тармоқларда "Тошлоқ туманидаги 1-сонли давлат боғчасига темирдан контейнер хона ўрнатилган, шароит етарли эмас.
Ёзда темир қизиб кетади, ичида ҳаво йўқ, кондиционер керак" мазмунидаги мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мазкур ҳолат Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан белгиланган тартибда ўрганилмоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.