Янгиликлар
Финал иштирокчилари Наманганда!
1 июль 2026 йил
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан педагог аёл-қизлар ҳамда мактабгача таълим ходимлари ўртасида волейбол бўйича ўтказилаётган “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” Республика босқичи баҳсларига старт берилмоқда.
Бугун Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилувчи волейболчи аёл-қизлар жамоаси Наманган шаҳрига етиб борди. Жамоамизнинг кайфияти кўтаринки, ғалабага ишончи баланд.
Фарғоналик спортчи-педагогларимизга омад, муваффақият ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.