Янгиликлар

.

УСТОЗГА ЭҲТИРОМ — ЮКСАК ҚАДРИЯТ

19 октябрь 2026 йил
image

Фарғона шаҳридаги Президент мактабида навбатдаги “Келажак соати” машғулотлари устоз ва мураббийларга ҳурмат-эҳтиром мавзусига бағишланди.

Дарсларда ўқувчиларга устозларнинг инсон камолоти, ёш авлоднинг билимли ва маънавиятли бўлиб вояга етишидаги ўрни, илм-маърифатнинг ҳаётдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Самимий мулоқотлар давомида ўқувчилар устозга ҳурмат, миннатдорлик ва эҳтиром туйғулари ҳақидаги фикрларини ўртоқлашдилар.

Бундай машғулотлар ёш авлод қалбида устозга садоқат, илмга интилиш ва миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

 

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb