Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

"ВАЗИР СОАТИ"

11 апрель 2025 йил
image

Апрел-май ойларида 30 та мактабда PIRLS 2026 тадқиқотининг тажриба-синов жараёнлари ўтказилади

 Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида жорий йил ўтказиладиган малака синовларини ташкил этиш, инклюзив синфлари мавжуд таълим масканлари ҳамда “Жасорат мактаб”лари фаолияти, “Иқтидор мактаб ансамбли” ва “Турон” мактаб театри танловларини ўтказиш масалаларига доир “Вазир соати” бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклида ташкил этилган тадбирда вазир ўринбосарлари, вазирлик масъуллари, ҳудудий бошқармалар, тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Вазир Ҳилола Умарова кун тартибидаги масалаларга атрофлича тўхталиб ўтар экан, ўтган ҳафтада Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилган ўрганиш натижаларига тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, педагоглар ва масъуллар билан ўтказилган учрашувлар давомида мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантиришга доир ижобий ўзгаришлар ҳамда мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

 Йиғилишда жорий йил январ-июн ойларида ўтказиладиган малака синовларига техник тайёргарлик ишлари тилга олиб ўтилди ҳамда масъулларга синов жойларини тайёрлаш ва компютер жамланмаларини узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича зарур топшириқлар берилди.

Вазир инклюзив синфлар мавжуд таълим масканлари фаолиятига тўхталиб ўтар экан, айни вақтда 947 та мактабда 1 401 та инклюзив синф ташкил этилиб, уларда 1 948 нафар ногиронлиги бўлган болалар жалб этилганлигини қайд этди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb