Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Фарғона шаҳридаги 28-мактабда ташкил этилган педагогларнинг малака тоифа имтиҳонлари давом этмоқда

19 апрель 2025 йил
image

Фарғона шаҳридаги 28-мактабда ташкил этилган педагогларнинг малака тоифа имтиҳонлари давом этмоқда.

Вилоятимиздаги таълим нуассасаларида фаолият олиб бораётган ўз устида мунтазам ишлаб, билим ва маҳоратини оширган устозлар кўпчиликни ташкил қилади.

Улар синов жаронларида иштирок этиб юқори натижаларни қайт этишмоқда.

Олтиариқ туманидаги 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Хилола Муллажонова ҳам ана шундай фаол ўқитувчирардан бири. У бугун тест синовларида муваффақиятли қатнашиб, 98 балл натижани қўлга киритди ва иқтидорли муаллима биринчи тоифали устозлар сафидан муносиб жой олди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb