Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари Федератсияси ҳамкорлигида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

19 апрель 2025 йил
image

Мазкур тадбир мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ёшлар ва ўқувчилар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, шунингдек, уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган.

Маросимда Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов ва вилоятимиз вакиллари Фарғона шаҳридаги 42-мактабда ташкилланган ҳудудий студияда иштирок этишди.

Маросим доирасида иштирокчилар учун турли спорт мусобақалари, кўргазмали чиқишлар ва тарғибот ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb