Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимида 2024-2025-ўқув йилида соҳада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида бошқарма бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Йўлдашов иштирокида брифинг

20 май 2025 йил
image

Ассалому алайкум!
Юртимизда таълим соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Жойларда ўқувчиларга шарт ва шароитлар яратиш борасидаги ижобий ишлар амалга оширилмоқда. 
Бу борада вилоятимизда ҳам бир қатор бунёдкорлик ишлари бажарилмоқда.

Сўнгги 7 йилда вилоятимиздаги мактабларда 172,6 мингта янги ўқувчи ўрни яратилди. Натижада, 2 дан юқори коэффицентда фаолият юритаётган 166 та таълим масканида ўқув қувватлари оширилди.

2017 йилда Фарғонада 1 та 420 ўқувчи ўрнига эга хусусий мактаб фаолият кўрсатар эди. Имкониятлар ва давлатимиз томонидан  имтиёзлар кенгайгани боис кейинги  7 йилда 109 та шундай хусусий янги мактаб ташкил этилиб, 36 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни яратилди ва 2 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилди.

  2025-йилда Инвестиция дастури доирасида жами 31 та мактабда ва 13 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақсадлар учун давлатимиз томонидан жами 323,7 миллиард сўм маблағ ажратилди. 

Ушбу ишлар натижасида мактабларда 9270 нафар ўқувчи ўрни яратилиши, 12 та спорт зал қурилиши ва 9065 ўринли биноларни мукаммал таъмирланиши режалаштирилган.

Мактабгача таълим ташкилотларида эса 1230 нафар бола ўрни яратилиши ва 300 ўринли янги замонавий биноларни мукаммал таъмирланиши амалга оширилмоқда. 
2025 йил Ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасининг 1-босқичининг ўзида 120 та (113 та мактаб, 7 та  мактабгача таълим ташкилоти) таълим муассасалари ғолиб деб топилди. Натижада  қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб бориш учун 170,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда.
Ўтган 2024 йил давомида ҳомийлик ёрдамлари бўйича 30 та, шундан 18 та мактабларда ва 12 та боғчаларда  жами 21 миллиард 156 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

2025-йил якунига қадар ҳомийлик маблағлари ҳисобига 100 миллиард сўмдан зиёдроқ қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Ҳомийлик асосида вилоятдаги 161 та 98 миллиард 643 миллион сўмлик таъмирталаб мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш мақсадида ташкилот раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларига бириктириб берилди. Бугунги кунга қадар 11 миллиард 829 миллион сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Бу борадаги барча ишлар жадал суръатларда давом этмоқда.

Эътибор учун раҳмат.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб тълими бошқармаси ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb