Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Ўзбекистон туманида 49 умумтаълим мактабининг қўшимча 520 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

26 август 2025 йил
image

Шу муносабат билан ташкилланган маросимда сўз олганлар мазкур мактабда таълим олиш учун ўқувчиларга шароитлар яхшиланганлиги ва имкониятлар кенгайганлигини алоҳида таъкидлашди.

Эндиликда мазкур таълим масканида 1380 нафар ўқувчилар шинам ва ёруғ ҳамда барча қулайликлари бор синф хоналарида таълим ва тарбия олишади.

Ушбу уч қаватли 520 ўринли янги ўқув бинони барпо этиш учун инвестисия дастури доирасида давлатимиз томонидан 4 миллиард 332 миллион сўм миқдоридаги маблағ сарфланди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb