Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Бугун вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг фаоллар залида бошқарма аппарат ходимлари учун навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

27 август 2025 йил
image

Унда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг бошлиғи, бошлиқ ўринбосарлари ҳамда бошқарма ходимлари қатнашдилар.

Йиғилишда вилоят Мактабгача ва мактаб та'лими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов Республикамиз бўйлаб барча умумта'лим мактабларида янги – 2025/2026 ўқув йили 2 сентябридан (сешанба куни) бошланиши муносабати билан барча таълим муассасалари ҳар томонлама тайёр бўлиши, билимлар кунини юқори савияда ўтказиш ва дарс жараёнларини белгиланган даражада ўтилиши, йўл ҳаракати хавфсизлиги, дарсликлар таъминоти каби бир қатор долзарб ва муҳим масалаларга барчанинг эътиборини қаратди.

Раҳбар мазкур ишларни талаб даражасида бўлишида бошқарма ходимлари масъулиятли ва фидойи бўлишларнини алоҳида таъкидлади.

​​​​​​​Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb