Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
16 сентябрь 2025 йил 
Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада ўқувчи қизлар директор ўринбосари томонидан калтакланди...” мазмунида видеолавҳа тарқатилди. Ҳолат Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида тарқатилган видеотасвирдаги педагог Фарғона шаҳридаги 36 умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Х. бўлиб, мазкур воқеа ўтган йилнинг сентябр ойида бўлгани аниқланди. Н.Х. шу мактабда 26 йилдан буён маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлайди. Тасвирда у 5 нафар 7 синф ўқувчиларини кийиниш одоби масаласида танбеҳ берган ва ўқувчиларнинг гап қайтариши оқибатида нохуш ҳолат, яъни ўқувчиларни туртганини тасвирда кўриш мумкин.
Ўз вақтида бу ҳолат бўйича Н.Х.га нисбатан хизмат текшируви ўтказилмаган. Ўқувчиларнинг ота-оналари нохуш ҳолатдан хабардор бўлган. Бу масала бўйича 2024 йилнинг ноябр ойида ота-оналар мактаб маъмуриятига мурожаат қилган.
Мактаб маъмурияти ота-оналарга ҳолат бўйича бор гапни айтишган. Шундан сўнг, ота-оналар эътирозлари йўқлигини ёзма равишда ёзиб беришган.
Хабарингиз бор, шунга ўхшаш соҳада бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги боис, Фарғона шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига ва шу мактабга ҳам янги раҳбарлар тайинланган.
Айни дамда Фарғона шаҳридаги таълим муассасаларида бундай салбий ҳолатлар қайтарилмаслиги бўйича бир қатор чоралар кўрилган.
Шунингдек, 36 умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Х. ҳам раҳбарият томонидан тегишли тартибда огоҳлантирлганлигини маълум қиламиз.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.