Янгиликлар
Янги Ўзбекистонда энг муҳим соҳа – таълим, энг ҳурматли инсонлар – ўқитувчи ва мураббийлардир
15 сентябрь 2025 йил 
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида ўз ҳаётини ёш авлодга таълим-тарбия беришдек энг улуғ ишга бағишлаб келаётган барча муаллимларни табриклаб, уларга чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдирди. Шундан сўнг соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича мулоқот бўлиб ўтди.
Вилоятимиз студиясида ҳам мазкур мулоқотни соҳа вакиллари катта қизиқиш билан кузатишди.
Учрашувдан сўнг “Афросиёб” мажмуасида тизим ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
—