Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ  

10 октябрь 2025 йил
image

Ижтимоий тармоқларда “Фарғона шаҳридаги мактабларда таълим 2-ўринда, 1-ўрин – "Охрананинг ойлиги" мазмунида тарқатилган хабар юзасидан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Тарқатилган хабарда Фарғона шаҳридаги айрим мактабларда “қўриқлаш хизмати” учун ота-оналардан мажбурий равишда 40-50 минг сўмдан пул йиғилаётгани, тўлов амалга оширилмаганда болалар “кўчада ўқишга мажбур қилинаётгани” ҳақида иддаолар билдирилган.

Маълум қиламизки, Фарғона шаҳридаги 2-, 4-, 6-, 8-, 19-, 21-, 24-, 26-, 40- ва 41-умумий ўрта таълим мактабларида ота-оналар ташаббуси, уларнинг ёзма розилиги ҳамда мактаб Кузатув кенгаши қарори асосида таълим муассасалари ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўриқлаш ташкилотлари билан шартномалар имзоланган. Ушбу шартномаларга кўра, қўриқлаш хизматига тўлов миқдори ота-оналарнинг имкониятларидан келиб чиқиб бир ўқувчи учун ойига 3 500 сўмдан 10 000 сўмгача миқдорда ихтиёрий асосда белгиланган.

Шунингдек: Кам таъминланган оилалар фарзандлари, ёки ота-онасидан бири йўқ бўлган болалар, ногиронлиги бўлган болалар; Бир оиладан икки ва ундан ортиқ фарзанди ушбу мактабда таълим олаётган оилалар қўриқлаш хизматидан бепул фойдаланмоқда. Қўриқлаш хизматига тўланган маблағларни йиғиш ва уларни расмийлаштириш ота-оналар кенгаши вакили орқали амалга оширилади. Маблағлар ҳар ойда тўлов ҳужжати (квитанция) асосида қўриқлаш ташкилотининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Мазкур жараёнда ҳеч қандай мажбурий пул йиғимига йўл қўйилмйди ва бу қатъиян тақиқланганини маълум қиламиз. Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ОАВ вакиллари ва блогерлар! Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, ҳар ким ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Бироқ ҳақиқатга мос келмайдиган, текширилмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин эканини эслатиб ўтамиз.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

 

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb