Янгиликлар
КАСБИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ КУНИ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
10 октябрь 2025 йил 
Бугун Олтиариқ туманидаги 4-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим таянч мактабида хорижий тиллар фани ўқитувчиларининг навбатдаги “Касбий ривожлантириш куни” ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Машғулотларни тажрибали ментор-ўқитувчилар Зулфизар Мансурова ва Зулфизар Мадраҳимова олиб бормоқда.
Тадбирда тумандаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган 47 нафар хорижий тиллар фани етакчи ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.