Янгиликлар
РАСМІЙ МУНОСАБАТ
24 октябрь 2025 йил 
Ижтимоий тармоқларда "Кўринг, фақат йўгламанг..." сарлавҳаси остида тасвирли хабар тарқатилди.
Унда Марғилон шаҳрида жойлашган 8-умумий ўрта таълим мактабида таъмир ишлари тугамаётгани, ўқувчилар вайронага айланган ва тозаланмаган ҳожатхонадан фойдаланаётгани, дарслар кўчада ўтаётгани ҳақида иддаолар билдирилган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маʼлум қилади:
Марғилон шаҳар 8-умумий ўрта таълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Инвестиция дастури доирасида 10 миллиард 500 миллион сўм давлат маблағи ҳисобидан қайта реконструксия қилинмоқда ва мукаммал таъмирланмоқда.
Мазкур мактабда 420 ўринли янги ўқув биноси қурилиши, шунингдек 4 қаватли ўқув биноси ва спорт залида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Дастур доирасида 32 ўринли ички ҳожатхоналар ҳам ташкил этилган.
Ҳозирда 8-умумий ўрта таълим мактабида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари якуний босқичда бўлиб, тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари жорий йилнинг декабр ойида якунланиши режалаштирилган.
Ҳозирда ушбу мактабнинг 1680 нафар ўқувчиси қўшни 20-мактабда 2-сменада таълим олмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кўрсатилган ҳожатхона яроқсиз ҳолатга келгани сабабли ҳисобдан чиқарилган.
Ўқувчилар бинонинг ичида янгидан бунёд этилган ички ҳожатхонадан фойдаланишмоқда.
Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ОАВ вакиллари ва блогерлар!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, ҳар ким ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Бироқ ҳақиқатга мос келмайдиган, текширилмаган ва асоссиз маълумотларни қасддан тарқатиш қонунчиликка мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин эканини эслатиб ўтамиз.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб та]лими бошқармаси Ахборот хизмати.