Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Фарғонада халқаро ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзоланди

28 октябрь 2025 йил
image

Бугун Жанубий Корея Республикаси Жеолланам-до таълим бошқармаси вакиллари Фарғона вилоятига ташриф буюришди. Меҳмонларни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов қабул қилди.

Суҳбат давомида томонлар ўзаро дўстона муносабатлар, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, бу борадаги ҳамкорлик алоқалари ҳамда таълим-тарбияни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбирда Жеолланам-до вилояти Жангҳеунг таълими раҳбари Жеонг Ҳаенгжунг, Жеолланам-до таълим бошқармаси бошлиғи Ким Еонгшин, бошқарма котиби Чеон Су, катта мутахассиси Ким Мижеонг ва масъул ходими Канг Нару, шунингдек, Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, унинг ўринбосарлари ҳамда соҳа мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбир доирасида Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Жеолланам-до таълим бошқармаси ўртасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” ни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур йўналишда икки томонлама ҳамкорликнинг амалдаги механизмлари 1995-йил 16-февралда имзоланган “Таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги ўзаро тушуниш меморандуми асосида тартибга солинади.

Шу муносабат билан мавжуд ҳужжат доирасида ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда аниқ тадбирларни ўз ичига олган “Чора-тадбирлар режаси” келишиб олинди.

Тадбир якунида томонлар ўзаро эсдалик совғаларини тақдим этишди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

 

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb