Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Раҳбар аттестация жараёнлари билан танишди

28 октябрь 2025 йил
image

Бугун Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов Фарғона шаҳридаги 28-умумтаълим мактабида ўтказилаётган аттестация жараёнлари билан танишди. У тадбир масъуллари ва иштирокчилари билан суҳбатлашиб, барча устозларга ишларида омад ва муваффақият тилади.

Бугун вилоятимиз бўйича 1 300 нафар она тили фани ўқитувчиси малака имтиҳонларида иштирок этиши режалаштирилган.

Айни дамда устозларимиз ушбу жараёнда юқори кайфият билан фаол қатнашмоқдалар.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.

 

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb