Янгиликлар
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Воҳиджон Мамажонов иштирокида тизимда “Коррупсияга қарши курашиш” мавзусида брифинг
26 ноябрь 2025 йил
Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар ҳамда ота-оналар!
Барчамизга маълумки, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз томонидан коррупсияга қарши қатъий сиёсат олиб борилмоқда. Бугунги кунда жамият тараққиётининг энг катта тўсиқларидан бири — бу коррупсиядир. Шу сабабли мактабгача ва мактаб таълими тизимида коррупсияга қарши курашишга қаратилган амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
2023 йилдан бошлаб таълим соҳасида “Коррупсиясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл хариталари” тасдиқланиб, ҳозирда уларнинг ижроси таъминланмоқда. Таълим жараёнларида бошқарувни такомиллаштириш, коррупсия хавф-хатарларини олдини олиш ва бюрократияни камайтириш мақсадида “бир дарча” тамойили асосида тизим кенг кўламда рақамлаштирилмоқда.
Шу жумладан, 1-синфга қабул, шаҳодатнома дубликатини бериш, ўқувчиларни мактаблар ўртасида кўчириш, чет эл фуқаролари фарзандларини қабул қилиш, экстернат имтиҳонларига ариза топшириш, хорижий диплом ва ҳужжатларни нострификатсия қилиш, нодавлат таълим ташкилотларини лицензиялаш, апостил қўйиш, педагогларни аттестatsiядан ўтказиш каби 10 дан ортиқ давлат хизмати электрон шаклда йўлга қўйилди. 8 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинди, хизмат кўрсатиш муддатлари эса икки баробар қисқартирилди.
Ўтган бир йил давомида тизим “қўл” бошқарувидан босқичма-босқич “автоматик” бошқарувга ўтказилиб, рақамлаштириш жараёни жадаллик билан олиб борилмоқда. “Коррупсиясиз соҳа” лойиҳаси доирасида ўқувчилар ва тарбияланувчилар учун “ҳалоллик вакцинаси” ғоясига асосланган махсус дастурлар, илмий-услубий контентлар ишлаб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, вазирлик тизимида Коррупсияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси (ГРАCЕ) дастури кенг жорий этилган. Педагоглар, ўқувчилар ва тарбияланувчилар учун “Коррупсияга қарши курашиш” ўқув дастури ишлаб чиқилиб, “Келажак соатлари” доирасида мунтазам дарслар ўтилмоқда.
Умумий ўрта таълим мактабларида коррупсия ҳақида дастлабки тушунчаларни бериш мақсадида “Тарбия”, “Тарих” ва “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанларига қўшимча мавзулар киритилди. Ўқувчиларда ҳалоллик, масъулият ва адолат тушунчаларини шакллантириш мақсадида интерактив машғулотлар ва ҳаётий мисоллар асосида дарслар ташкил этилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 28 октябрдаги 412-сонли буйруғига мувофиқ, жорий йилнинг 1–25 ноябр кунлари “Коррупсияга қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда. Вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарлар, шунингдек таълим муассасаларида белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.
Ҳурматли ҳамкасблар ва ота-оналар! Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, коррупсияга қарши курашиш барчамизнинг умумий вазифамиздир. Агар тизимдаги барча ходимлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик биргаликда ҳаракат қилса, таълим муассасалари “коррупсиядан ҳоли ҳудуд”га айланади.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати