Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Тошлоқ туманидаги 23-мактабнинг янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

2 декабрь 2025 йил
image

Замонавий тус олган таълим масканини очилиш маросимида туман ҳокими, туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими масъуллари, фахрий устозлар, маҳалла фаолларои ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Ушбу мактаб собиқ иттифоқ даврида 1964 йилда 4 та ўқув хонаси билан фаолият бошлаганди.

Кейинчалик таълим маскани кенгайтирилди ўқувчилар сиғими 240 ўринга етказилди. Аммо керакли бўлган шароитлар етарли емасди. Ўқувчи сони ҳам йилдан йилга кўпайиб борди.

Давлатимиз эътибори боис инвестиция дастури доирасида мазкур мактаб учун тубдан янгиланиш ва реконструксия ишлари амалга оширилди. 8 миллиард сўм маблағ эвазига замонавий қурилиш талабларига тўлиқ жавоб берувчи, 3 қаватли, 540 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси қад ростлади. Янги иншоот кенг ва ёруғ синфхоналар, замонавий лабораториялар, кутубхона ва ахборот ресурс маркази билан жиҳозланди.

Бу таълим масканининг яна бир муҳим қулайлиги –имконияти чекланган ўқувчилар учун қулай инфратузилманинг яратилганидир. Хусусан, махсус пандуслар, кўтарма йўлаклар ва лифт ўрнатилиб, барча болалар учун тенг ва кенг шароит яратилди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb