Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

9-декабр – Халқаро коррупсияга қарши кураш куни

6 декабрь 2025 йил
image

Коррупсияга қарши кураш — ҳар биримиздан бошланади!
Коррупсия — жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи, адолат ва ишончга путур етказувчи иллатдир. Бугун ушбу сана бутун дунёда ҳалоллик, шаффофлик ва масъулият тамойилларини тарғиб этиш мақсадида кенг нишонланади.
Сана муносабати билан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов Олтиариқ туманидаги 14-мактабга ташриф буюриб, ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув давомида:
 коррупсия тушунчаси ва унинг моҳияти,
 жамият ривожига кўрсатадиган салбий таъсири,
 унинг келиб чиқиш омиллари,
 мамлакатимизда коррупсияга қарши олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, мавзу юзасидан ўқувчилар билан савол-жавоб ва фикр алмашинуви ҳам ташкил қилинди.

Ҳалоллик — келажагимиз пойдевори. Ҳар биримиз шу масъулиятни англаб иш тутсак, коррупсиясиз жамиятга эришиш — албатта мумкин.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb