Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Фарғоналик ўқувчилар йирик пул мукофотлари билан рағбатлантирилди

5 декабрь 2025 йил
image

Бугун Асосий олимпиаданинг Республика босқичида совринли ўринларни қўлга киритган фарғоналик ўқувчилар йирик пул мукофотлари билан рағбатлантирилди

Фарғона вилоятида Асосий олимпиаданинг вилоят босқичи якунланди. Фарғона шаҳридаги 46-мактабда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов ҳамда вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Сирожиддин Ғозийев иштирок этишди.

Жорий йилда олимпиадада 9-, 10- ва 11-синф ўқувчиларидан иборат жами 2 минг 559 нафар иштирокчи 15 та фан йўналиши бўйича ўз билимини синовдан ўтказди. Натижада 135 нафар ўқувчи 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаб, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди:

1-ўрин — 2 миллион 472 минг сўм;
2-ўрин — 1 миллион 648 минг сўм;
3-ўрин — 1 миллион 236 минг сўм.

Тадбир якунида бошқарма бошлиғи ёшларни кучли рағбатлантирадиган муҳим ташаббусни эълон қилди. Унга кўра, Республика босқичида совринли ўринларни қўлга киритган фарғоналик ўқувчилар учун қуйидаги миқдорда йирик рағбат пуллари белгиланди:

1-ўрин учун — 30 миллион сўм;
2-ўрин учун — 20 миллион сўм;
3-ўрин учун — 10 миллион сўм.

Мазкур ташаббус вилоятимиз иқтидорли ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларни илмга, изланишга ва йирик ютуқларга ундашга хизмат қилади.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb