Янгиликлар
ХУШХАБАР
19 декабрь 2025 йил
Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафруз Салоҳиддин қизи АҚШнинг нуфузли Harvard университетига Integrative Biology (интегратсиялашган биология) йўналиши бўйича 100 фоизлик грант асосида қабул қилинди. Грантнинг умумий миқдори 392 000 АҚШ долларини ташкил этади.
Иқтидорли ўқувчи тинимсиз меҳнати ва саъй-ҳаракати эвазига халқаро IELTS имтиҳонидан 8.0 балл, САТ имтиҳонидан 1540 балл, шунингдек, немис тили бўйича Multilevel имтиҳонида Б2 даражани қўлга киритган.
Дилафруз мактабдаги эко-қўмита сардори сифатида таълим муассасасининг “Яшил байроқ” халқаро мукофотини қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшган. Шунингдек, у Янги Ўзбекистон Университети томонидан ташкил этилган Hogwarts ёзги тадқиқот оромгоҳида фаол иштирок этган.
Ғайратли ўқувчимизга келгуси таълим фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
Ахборот хизмати.