Янгиликлар
Коррупсияга қарши курашиш – долзарб масала
16 декабрь 2025 йил
Бугун Бағдод, Бувайда ва Риштон туманларида “Коррупсияга қарши курашиш” мавзусида тадбирлар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирлар Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг корруптсияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат шўбаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Йиғилишда соҳа масʼуллари, туманлардаги давлат таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этиб, коррупсиянинг олдини олиш, хизмат фаолиятида очиқлик, шаффофлик ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида масъулларга амалдаги қонунчилик талаблари, масъулият ва жавобгарлик ҳақида тушунтиришлар берилди, савол-жавоблар орқали фикр алмашилди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.