Янгиликлар
Бугун вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов Фарғона туманидаги бир қатор таълим муассасаларида бўлди
24 декабрь 2025 йил
Ўрганишлар давомида тумандаги 18-, 36- ва 51-давлат мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, 20-, 24- ва 63-умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Жумладан, мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, овқатланиш тизими ҳамда санитария-гигийена ҳолати ўрганилди.
Умумий ўрта таълим мактабларида эса дарс жараёнлари, тўгараклар фаолияти, таълим сифати, иссиқлик таъминоти ва хавфсиз муҳит масалалари кўздан кечирилди.
Ўрганишлар якунида бошқарма бошлиғи аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича соҳа масъуллари ва таълим муассасалари раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.