Янгиликлар

.

“Янги йил” – қувонч ва мўжизалар байрами  

24 декабрь 2025 йил
image

Қувасой шаҳар 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида барча гуруҳлар иштирокида “Янги йил” байрами кўтаринки руҳда ўтказилди.

Муассаса байрамона безаклар билан безатилиб, гўзал арча ва ёрқин муҳит болажонларга чинакам байрам кайфиятини улашди.  Байрам дастури давомида тарбияланувчилар ўз истеъдодларини намоён этиб, ёд олган шеърларини айтишди, қувноқ қўшиқлар куйлаб, жозибали рақслар ижро этдилар. Болаларнинг беғубор кулгиси ва самимий қувончи тадбирга янада файз бағишлади.  

Мазкур байрам болалар қалбида унутилмас хотиралар қолдириб, уларни эзгу тилаклар, янги орзу ва умидлар билан Янги йилга етаклади.  

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb