Янгиликлар

.

Бугун вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг Фаоллар залида бошқарма аппарати ходимлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

5 январь 2026 йил
image

Йиғилишда бошқарма бошлиғи Шерзод Долимов тизимда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, жойларда маънавий-маърифий ишларни янада жонлантириш, тарғибот воситаларининг ҳолати, кийиниш одоби ва маданияти масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, таълим муассасаларида қиш мавсумини белгиланган талаблар асосида ўтказишни таъминлаш, тозалик ва ободонлаштириш ишларига масъулият билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида Шерзод Долимов таълим соҳасида қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда коррупсияга қарши курашиш ҳар бир ходимнинг муҳим бурчи эканини яна бир бор эслатиб ўтди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb