Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
23 февраль 2026 йил
Ижтимоий тармоқларда “Учкўприк туманидаги 52-сонли мактаб ҳудудини болалар боғчасига бериб, мактабни янги ерга кўчириш керак...” мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
Мазкур ҳолат Учкўприк туманидаги вазият юзасидан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан белгиланган тартибда ўрганилмоқда.
Ўрганишлар якунига етгач, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинади.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати