Янгиликлар
Тошлоқ туманида иқтидорли ўқувчи-ёшлар билан учрашув
5 март 2026 йил
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгиланган.
Шу муносабат билан вилоятдаги барча шаҳар ва туманларда ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Унда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳиддинжон Тешабоев иштирок этди. Учрашув давомида ёшларнинг билим ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш, уларни янги ютуқларга руҳлантириш ҳамда келажакда юқори натижаларга эришишлари учун зарур шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Давра суҳбати жараёнида экология йўналишида ўтказилган танловда фахрли 3-ўринни эгаллаган 33-мактабнинг “Яшил академия” жамоаси, шунингдек, “Марҳабо талантлар” ижодий танлови ҳамда “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаси ғолиблари муносиб тақдирланди.
Тадбир якунида ғолиб ва фаол ёшлар фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бундай эътироф ёшларнинг келгусида янада катта марраларни забт этишига хизмат қилиши таъкидланди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб та'лими бошқармаси Ахборот хизмати.