Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
16 март 2026 йил
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими мудирига эътироз” мазмунида тарқатилган мурожаатда тумандаги таълим ходимлари бошқа ҳудуддан “Опен буджет”га алдов йўли билан овоз йиғаётгани иддао қилинган.
Мазкур ҳолат тегишли тартибда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида Фарғона тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи томонидан бўлим тасарруфидаги барча таълим ташкилотлари раҳбарлари “Опен буджет” лойиҳаси доирасида ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик, холислик ва шаффофлик асосида тизимли иш ташкил этиш бўйича расман огоҳлантирилгани аниқланди.
Шунга қарамай, мазкур мурожаатдан сўнг тумандаги барча таълим муассасалари раҳбарларига “Опен буджет” лойиҳаси тарғибот ишларини очиқлик ва шаффофлик асосида, амалдаги тартибга мувофиқ ҳолда, ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаган ҳолда ўтказилишини таъминлаш бўйича яна бир бор қатъий огоҳлантирилганини маълум қиламиз.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.