Янгиликлар

.

Бошқарма бошлиғи “Келажак соати” дарсини ўтди

30 март 2026 йил
image

Бугун Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов Фарғона шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Ташриф доирасида у юқори синф ўқувчилари учун “Келажак соати” дарс машғулотини олиб борди.

Мазкур дарс жараёнида 11-синф ўқувчиларига “Ўзбек маданияти” мавзусида батафсил маълумотлар берилди. Унда халқимизнинг бой тарихий ва маданий мероси, миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналар, шунингдек, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган юксак инсоний фазилатлар — фидойилик, ватанпарварлик, миллий ғурур ва садоқат каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилди.

Дарс давомида ўқувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

 Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар. Шунингдек, бугунги глобаллашув даврида миллий ўзликни асраш, маданий меросни қадрлаш ва уни келажак авлодга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида ўқувчиларга пухта билим олиш, ўз устида мунтазам ишлаш ҳамда юрт равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшадиган баркамол авлод бўлиб вояга етишлари тилаб ўтилди.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb