Янгиликлар

.

Кичик шахматчидан катта ғалаба!

27 март 2026 йил
image

Фарғона вилояти босқичида юқори натижаларни қўлга киритган Олтиариқ тумани 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Ғанижонова Энахон Сохибжон қизи ўзининг истеъдоди, интилиши ва қатъияти билан Республика босқичида ҳам муносиб иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Мазкур ютуқ нафақат Энахоннинг шахсий муваффақияти, балки уни пухта тайёрлаган устозлар, қўллаб-қувватлаган ота-оналар ҳамда таълим муассасасининг самарали меҳнати натижасидир.

Ёш бўлишига қарамай, шахмат каби юксак тафаккур, диққат ва стратегик фикрлашни талаб қиладиган мусобақада юқори натижага эришгани алоҳида эътирофга лойиқдир.

Энахонжоннинг ютуқлари бардавом бўлсин, келгусида янада юксак марраларни забт этишини тилаб қоламиз!

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb