Янгиликлар
СИНОВЛАР БОШЛАНДИ
24 март 2026 йил
Бугун Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Ихтисослашган мактабнинг Бухоро филиалида математика, информатика, қозоқ тили ҳамда қорақалпоқ тили фанлари бўйича Асосий олимпиаданинг Республика босқичига старт берилди.
Жараёнларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
Шунингдек, синовларни тўғридан тўғри кузатиш имконияти ҳам йўлга қўйилган.
Фарғоналик ўқувчиларга омад ва юксак натижалар тилаймиз!
Фарғона вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.