Янгиликлар

.

Бугун Фарғонада малака (тест) синовларига старт берилди

7 апрель 2026 йил
image

Фарғона вилоятида педагогларнинг билим ва салоҳиятини баҳолашга қаратилган муҳим жараён — аттестация синовлари бошланди.

Жараён Фарғона шаҳридаги 28-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Малака синов маркази”да ўтказилмоқда.

Ушбу синовларнинг шаффоф, адолатли ва сифатли ўтишини таъминлаш мақсадида барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Замонавий техник воситалар, кузатув тизимлари ҳамда тартибли ташкил этилган жараён синовларнинг юқори савияда ўтишига хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда кимё фанидан ўтказиладиган тест синовларида жами 594 нафар ўқитувчи иштирок этиши режалаштирилган.

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

 

fargonammtb@gmail.com
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb