Янгиликлар
Хушхабар!
6 май 2026 йил
Робо-cодинг олимпиадасининг республика босқичида Фарғона тумани 6-мактаб ўқувчилари юксак натижага эришди.
10-синф ўқувчиси Қирғизова Нозима Алимардон қизи ҳамда 9-синф ўқувчиси Холиқжонов Муслиҳиддин Сахийддин ўғли фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Мазкур ютуқ уларнинг меҳнати, билимга интилиши ва устозлар ҳамда ота-оналар қўллаб-қувватловининг самараси бўлди.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати.