Янгиликлар
“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилояти босқичи бошланди
1 май 2026 йил
Бугун Президент соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Фарғона вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мазкур танлов таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш сифатини янада ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилади.
Ҳудуд босқичида вилоятдаги энг илғор мактаб жамоалари ўз билим ва тажрибаларини намойиш этиб, инновацион ёндашувлар, замонавий методикалар ҳамда ўқув жараёнидаги самарали ишланмалар билан иштирок этмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов иштирок этиб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот т хизмати.