Янгиликлар

.

Жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш устувор вазифага айланмоқда

27 май 2026 йил
image

Фарғона вилоятида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, мактабларда спорт клублари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида самарали ишлар олиб бориляпти.
Бугун ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб келаётган таълим йўналиши ходимлари ҳамда “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларининг ихтиёрий ва махсус талабларини муваффақиятли бажарган ўқувчилар тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов иштирок этди.
Тадбирда 2025-2026-ўқув йилида вилоятдаги 688 минг нафардан ортиқ ўқувчиларнинг 79 минг нафари спорт клубларига қамраб олиниб, Фарғона вилояти Республикада етакчи ҳудудлардан бирига айлангани таъкидланди.
Шунингдек, спортни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ таълим ходимларига Спорт вазирлигининг “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb