Янгиликлар

.

Raqamli media va yangi strategiya: Taʼlim tizimi matbuot kotiblari poytaxtda jam бўлдик

12 июнь 2026 йил
image

Жорий йилнинг 9–10-июн кунлари Тошкент шаҳридаги Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида “Замонавий матбуот хизмати: стратегик коммуникациялар ва рақамли контент” мавзусида икки кунлик интенсив ўқув-тренинг ташкил этилди.
Тренинг давомида замонавий коммуникациялар, медиа ва блогосфера билан самарали ҳамкорлик, инқирозли вазиятларда ишлаш ҳамда сифатли рақамли контент яратиш бўйича амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамладик.
Шунингдек, ҳудудлардан ташриф буюрган ҳамкасблар билан ўзаро тажриба алмашиб, мустаҳкам профессионал алоқаларни йўлга қоʻқиб олдик.
Семинарнинг энг муҳим воқеаларидан бири Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова билан очиқ мулоқот бўлди.
Учрашувда матбуот хизматларининг бугунги ўрни, жамоатчилик билан самарали мулоқот ва замонавий ахборот сиёсатининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида иштирокчилар Ўзбекистон Ислом цивилизатсияси марказига ҳам ташриф буюриб, халқимизнинг бой тарихий ва маънавий мероси билан яқиндан танишдик.
Мазкур тренинг матбуот котибларининг касбий маҳоратини ошириш, таълим соҳасидаги ислоҳотларни аҳолига тезкор, шаффоф ва сифатли етказишда муҳим аҳамият касб этди.

Одилжон Жалолов,
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби.

fargonammtb@uzedu.uz
@FVMMTB
@FarVMMTB
/fmmtb